Goal24.uz » Transfer » “Барселона” Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди

“Барселона” Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиршда давом этамиз.
“Барселона” Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди

“ЭлЧирингуито” нашрининг маълум қилишича, “Барса” ўз ҳужумчиси Луис Суаресни сотиб юборишга қарор қилган.
Ушбу нашр журналисти Жоти Жордининг маълум қилишича, Каталония клуби уругвайлик ҳужумчига ўзи учун янги клуб излаш кераклигини маълум қилган.
Манбанинг маълум қилишича, бу қарор клубга Роналд Куманнинг мураббий этиб тайинланиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Суарес билан Қатар ва МЛС клубларидан бир нечта таклифлар мавжуд.
“Ливерпул” футболчиси нишонда
 
“Барселона” жамоаси бош мураббийи – Роналд Куман жамоага “Ливерпул” ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдум билан шартнома измолаш ниятида.
АДнашрининг маълум қилишича, “Ливепул” голландиялик футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмагани боис, Куман вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи Голландия терма жамоасида Роналд Куман қўл остида тўп тепган.
Силва Лондонда?!
 
Парижнинг ПСЖ жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва ўз фаолиятини АПЛ да давом эттириши мумкин.
“ДаилйТелеграпҳ” берган маълумотларга қараганда, 35 ёшли ҳимоячининг ҳизматлари билан “Челси” жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Тиаго ёш “Челси” жамоаси футболчилари учун чинакам етакчига айланиши мумкин.
Футболчининг ўзи келажаги борасидаги барча режаларини ЙEЧЛ финалидан сўнг, эълон қилишини маълум қилган эди.
“Арсенал” трансферга яқин турибди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси тез орада янги футболчининг трансферини расман эълон қилади.
“ТҳеТелеграпҳ” нашри берган маълумотларга қараганда, клуб “Лилл” марказий ҳимоячиси Габриел Магалес билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
Манбанинг маълум қилишича, “Арсенал” аллақачон футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди ва уни қўлга киритиш учун “Лилл”га 22,6 миллион фунт таклиф этмоқда.
Маълумотларга қараганда, бразилиялик ҳимоячи ҳарид қилиниши билан Сократис Лондонни тарк этади.
Тонали қайси клубга ўтади?

“Брешиа” клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Миланнинг “Интер” жамоаси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди.
“Cориерра Делла Спорт” нашрининг маълум қилишича, ёш италиялик футболчи аллақачон “Интер” клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Унга кўра, Тоналига янги жамоаси йилига 3,5 миллион евролик шартнома таклиф этган.
Манбанинг маълум қилшича, “Интер” Сандронинг трансферини расман Европа Лигасидан сўнг расман эълон қилади.
169   
Добавить комментарий
Ваше имя: *