Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиолада фақат битта ечим бор. Бу — Месси

Гвардиолада фақат битта ечим бор. Бу — Месси

Автор: admin

“Манчестер Сити” шайхлари учун мана 12 йилдирки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба армон бўлиб қолмоқда. Шу вақт мобайнида футболчилар ва мураббийларнинг трансферлари учун қарийб 1,5 миллиард фунтдан кўпроқ маблағ сарфланди (ушбу кўрсаткич бўйича “Сити” Англия Премер Лигасининг мутлақ рекордчиси ҳисобланади), аммо клубнинг барча совринлари (13 та кубок) фақат ички биринчиликларда қўлга киритилмоқда.
“Шаҳарликлар” Чемпионлар Лигасидаги дебютини 2011/2012-йилги мавсумда ўтказганди. Жамоа 2011-йилнинг 14-сентябрьида бўлиб ўтган ўйинни (“Наполи”га қарши 1:1) қуйидаги таркибда бошлаганди: Жо Ҳарт — Александер Коларов, Венсан Компани, Жолеон Лескотт, Пабло Сабалета — Гарет Барри, Яя Туре — Самир Насри, Давид Силва — Эден Жеко, Серхио Агуеро.
Ўша таркибдан фақат Давид Силва “Лион”га қарши ўйинда майдонга тушди, аммо яқинда у ҳам “Реал Соседад”га йўл олди. Агуеро эса жароҳати туфайли сўнгги учрашувларни майдондан четидан томоша қилишга мажбур бўлди.
Жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги ишлари Манчини даврида ҳам, Пеллегрини даврида ҳам юришмади. Гарчи, чилилик мутахассис (Пеллегрини) 2016-йилда жамоани ярим финалгача олиб чиққан бўлса-да, кўпчиликка маълум мазкур мусобақада бу босқич унчалик ҳам ижобий натижа ҳисобланмайди. “Сити” ўша йили бўлажак чемпион “Реал”га имкониятни бой бериб қўйганди.

Шундан сўнг айнан Гвардиола Чемпионлар Лигасида муваффақиятга эришиш учун жамоага чақирилганди. Аммо “Барселона”дан кейин ушбу мусобақа ғолиблиги Пеп учун ҳам армон бўлиб қолмоқда. У на “Бавария” ва на “Сити” билан жилла қурса финалга ҳам чиқа олди.
Англияда тўрт мавсум ва Чемпионлар Лигасидаги тўрт муваффақияцизлик. Бу йўлда у ва унинг жамоасига дуч келган рақибларни унчалик ҳам кучли деб атаб бўлмас эди.
2017-йил. “Монако” 18 ёшли Мбаппе билан меҳмонда урилган гол эвазига “Сити”ни доғда қолдирди — 3:5 ва 3:1.
2018-йил. “Сити”нинг Чемпионлар Лигаси плей-оффидаги ягона ва ҳеч қандай оқлашларсиз мағлубияти. Ярим финал учун курашда Клоппнинг “Ливерпул”и “шаҳарликлар”га ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. “Энфилд”да 3:0, “Иттиҳод”да эса 2:1.
2019-йил. Чорак финалда “Монако” билан бўлгани каби, “Тоттенҳем” меҳмонда урилган голлар сабаб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди — 1:0 ва 3:4.
2020-йил. Энди эса Францийанинг еттинчи жамоаси — “Лион”.
Ўйин охирларида Пепнинг ҳолатини кузатиш жуда ачинарли эди. У фақат йиғламаётганди, холос. Ҳисоб 1:2 вақтида Стерлинг бўш дарвозани икки метрдан нишонга ололмаган вақтда эса унинг ўрнида бўлиб қолишни ҳеч ким истамаган бўлса керак.
Кўринишидан, Пепнинг ўзи ҳам бу “лаънати” мусобақани ютиш учун яна нима қилиш кераклигини тушунмаётганга ва сабри ҳам тобора тугаб бораётганга ўхшайди.
Таҳлилчилар эса уни йилдан-йилга танқидлар билан кўмиб ташламоқда. Қизиқ Гвардиола яна қанча: “у ъБарселонаъ ва ътики-такаъсиз ҳеч нарса қила олмайди” деган гапларга дош бера оларкан.
Бу “Бавария” билан 7 та, “Сити” билан эса 8 та соврин ютган мураббий ҳақидаги айтилаётган гаплар эди.
Ажойиб натижа, шундай эмасми?
Бироқ Чемпионлар Лигасида мана 10 йилдирки ғалабадан дарак йўқ.
Инглиз нашрларининг ёзишича, бу ёзда Гвардиола трансферлар учун яна 300 миллион фунт тақдим этиларкан. Гвардиола жамоага нима кераклигини аниқ билади. У “Реал” билан ўйин олдидан шундай деганди: “Агар ъСитиъ Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни истаса, биринчи навбатда ҳимоявий ўйинимизни яхшилашимиз керак”.
Натан Аке аллақачон сотиб олинди, шунингдек, Калиду Кулибали трансфери ҳам амалга ошиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирда жамоа скаутлари яна бир қанот ҳимоячисини излаш билан овора.
Бироқ буларнинг барчаси Пепга ёрдам берармикан? Агар бу ҳақиқатан ҳам гешталт психологияси ёки қандайдир метафизик ҳодисаларга боғлиқ бўлса, унда бу ерда фақат битта ечим бор — Месси... Ҳозир (8:2 дан кейин) бунинг энг яхши вақтидир. Кейинчалик бундан ортиқ қулай вазият бўлмаслиги эҳтимоли анча юқори.
154   
Добавить комментарий
Ваше имя: *