Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зинедин Зидан “Реал”ни тарк этишга тайёр

Зинедин Зидан “Реал”ни тарк этишга тайёр

Автор: admin

У барибир кетади
“Реал” бош мураббий Зинедин Зидан яқин келажакда Франтсия терма жамоасини бошқариш учун “Қироллик клуби”ни тарк этишга тайёр эканини билдирди.
- Мақсадларимиз ҳеч қачон ўзгармайди. Яъни, доим ғалабага интилиш. Ла Лигада зафар қучган куним, профессионал ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳза бўлди. Бунга қийналиб эришдик.
Яқинда терма жамоани қабул қилиб олишим ҳам мумкин. Мен буни анчадан буён ўйлаб юраман.  Ҳар кимнинг ўз тарихи бор. Менининг тарихим Франтсия терма жамоасида сўнгги учрашувни ўтказгунимча ажойиб давом этган. Агар бир кун келиб, термани қабул қилиб олишим керак бўлса, шундай қиламан, - деди Зинедин Зидан.
Зидан футболчилик фаолияти давомида Франтсия терма жамоаси сафида 108 та учрашувда 31 та гол урган. 1998 йили жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *