Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куманнинг трансфер режаларидан ўрин олган уч футболчи маълум бўлди

Куманнинг трансфер режаларидан ўрин олган уч футболчи маълум бўлди

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоага таклиф этмоқчи бўлаётган яна уч нафар футболчининг номи маълум бўлди, деб ёзади Ас нашри.
Манбанинг хабар беришича, нидерландиялик мутахассиснинг трансфер режаларидан уч нафар футболчи - «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсия, «Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бек ва «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жой олган.
Қайд этиш лозим, Куман Зигоо ТВъга берган интервюсида ҳозиргидек пандемия шароитидаги молиявий қийин даврда 5-6 нафар янги футболчини сотиб олиш қийин бўлиши ҳақида гапирганди.
Аввалроқ, Куман «Ливерпул»нинг нидерландиялик яримҳимоячиси Жоржино Вейналдумни «Барселона»га чақираётгани ҳақида хабар берилганди.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *