Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » 17 ёшли футболчи расман «Барселона» сафига қўшилди

17 ёшли футболчи расман «Барселона» сафига қўшилди

Автор: admin

"Лас-Палмас" ярим ҳимоячиси Педро Гонсалес "Барселона" сафига келиб қўшилди.

Аслида каталонияликлар ўтган йилнинг сентябр ойида лақаби Педри бўлган футболчини 5 миллион еврога сотиб олиб, у билан 2 йиллик шартнома имзолашган эди. Келишувга кўра, ушбу шартнома энди кучга кирди ва 17 ёшли футболчи 2022 йилга қадар "Камп Ноу"да қолади.

Педри якунланган мавсумда "Лас-Палмас" сафида барча мусобақалар доирасида 37та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 7та голга узатма берди.

Педрининг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланди. Испаниялик футболчи асосий жамоа сафига ўтказилганидан кейин бу сумма 4 баравар оширилади. Бундан ташқари, Педри кейинчалик сотилса, «Лас-Палмас» унинг 15 фоизига эгалик қилади.
Манба: соccернеwс.ру
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *