Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Челси” Маркос Алонсони сотади. Унга нарх белгиланди

“Челси” Маркос Алонсони сотади. Унга нарх белгиланди

Автор: admin

Лондоннинг “Челси” клуби жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсони сотишга қарор қилди. Бу ҳақида Ла Газетта делло Спорт нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчининг хизматларига Миланнинг “Интер”идан қизиқиш бор. Миланликлар устози Антонио Конте вақтида “Челси”да Алонсо билан бирга ишлаган.
“Аристократлар” Алонсони сотишга тайёр. Клуб унинг нархини 30 миллион евро қилиб белгилаган.
Таъкиланишича, “Интер”га Алонсо учун курашда Мадриднинг “Атлетико”си рақобат тақдим этиши мумкин.
Маркос Алонсо 2019/20-йилги мавсум Англия Премер Лигасининг 18 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *