Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: Месси Куманга «Барселона»дан кетмоқчи эканини айтган

Манба: Месси Куманга «Барселона»дан кетмоқчи эканини айтган

Автор: admin

«Барселона» футболчиси Лионел Месси жамоанинг янги бош мураббийи Роналд Куман билан учрашди. Испан ОАВсида учрашув тафсилотлари пайдо бўлди.
РАC1 радиосининг маълум қилишича, Месси учрашув вақтида Куманга «Барселона»дан кетмоқчи экани ҳақида айтган. У «Бавария»га қарши ўйиндан кейин ўзида пайдо бўлган кетиш истагидан ҳамон воз кеча олмаётганини айтган. Манбага кўра, Месси жамоадаги келажаги борасида аниқ тасаввурга эга эмаслигини айтган.
Мессига айни дамда икки жамоадан аниқ таклиф бор. «Интер» у учун 300 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар чиққанди. Шунингдек, «Манчестер Сити» Месси учун «Барселона» истаган пулни бермоқчи экани ҳам маълум.
Олдинроқ Куман Месси дунёдаги энг кучли футболчи экани ва унинг «Барселона»да қолишига умид қилишини айтганди. Нидерландиялик мураббийнинг клубдаги фаолияти айнан Месси билан суҳбатдан бошланган.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *