Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куманга «Лион» ҳужумчиси керак

Куманга «Лион» ҳужумчиси керак

Автор: admin

«Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.
Каталонияликларнинг янги бош мураббийи Роналд Куман нидерландиялик ҳамюртини жамоасида кўрмоқчи. Мутахассис бу ҳақда аллақачон раҳбариятга айтган.

Таъкидланишича, 26 ёшли Депай «Аякс»га қайтиши кутилаётган форвард Луис Суарес ўрнини эгаллайди ва жамоа ҳужум чизиғини ёшартиради.
Трансфернинг амалга ошишига Депайнинг арзон нархи имконият яратиши мумкин. Чунки Каталония клуби оғир иқтисодий вазият туфайли йирик трансферларга қўл ура олмайди.
Аввалроқ Куман жамоада «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсия, «Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бек ва «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.
79   
Добавить комментарий
Ваше имя: *