Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессининг трансфери масаласида икки клуб футболчининг отасига мурожаат қилди

Мессининг трансфери масаласида икки клуб футболчининг отасига мурожаат қилди

Автор: admin

«Барселона» сардори Лионел Мессининг клубдаги кейинги тақдири мавҳумлигича қолмоқда, дея ёзади Мундо Депортиво.
Манбанинг хабарига кўра, ҳозирда аргентиналик футболчининг трансферига фақат икки клуб - «ПСЖ» ва «Интер» қизиқиш билдирмоқда. Париж ва Милан клуби вакиллари Месси масаласида унинг агенти саналмиш отасига мурожаат қилган. 
Қайд этилишича, Францийа клуби аллақачон Мессини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиб, трансферни УEФА санксияларига учрамасдан ташкил этиш йўлларини билади. Қолаверса, Париж Лионелнинг ўзи ва унинг рафиқаси Антонеллага жуда ёқади. Бу шаҳарда уларнинг аксарият дўстлари истиқомат қилишади.
Аввалроқ, Месси учун асосий даъвогар эканлиги айтилган «Манчестер Сити» клуби форвардни таклиф этиш борасида ҳозирча ҳеч қандай иш бошламаган. 
Айтилишича, Месси бир неча ойдан буён «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйламоқда. Уни клубдаги ишлар ва жамоа атрофидаги вазият қониқтирмаяпти. 
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Мессининг «Барса» янги бош мураббийи Роналд Куман билан учрашгани ва унга жамоадан кетиш нияти ҳақида гапиргани хабар қилинганди.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *