Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Абидал нима учун «Барселона»дан кетишга қарор қилганини айтди

Абидал нима учун «Барселона»дан кетишга қарор қилганини айтди

Автор: admin

"Барселона" клуби собиқ спорт директори Эрик Абидал нима учун жамоадан кетишга қарор қилганига изоҳ берди.

"Ҳурматли "Барселона" мухлислари. Сизлар билан хайрлашиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилмоқчиман. Ҳаётимнинг 2та босқичи ушбу жамоа билан боғлиқ бўлганимдан хурсанд бўлдим. Биринчиси — ўйинчи сифатида, иккинчиси — "Барселона" техник бўлими бошлиғи сифатида.

Сўнгги икки йилда жамоа учун муҳим бўлган ўзгаришларни киритишга ҳаракат қилдим. Қанчалик қатъиятлилик кўрсатмай, барча режани амалга ошира олмадим. Шунинг учун жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.

Изоҳ бермоқчиман: мен "Барселона" билан бир йиллик шартномадан воз кечдим. Ҳозир клубдаги вазият мураккаб, лекин бу ҳолатдан чиқиб кетса бўлади. Бунга шубҳам йўқ. Барчага раҳмат", - деди Абидал ўзининг Инстаграмдаги саҳифаси орқали.
Манба: испорт.уа
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *