Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус»нинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий мақсади маълум бўлди

«Ювентус»нинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий мақсади маълум бўлди

Автор: admin

«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука ди Марсионинг ёзишича, Турин клуби бош мураббийи Андреа Пирлонинг шахсан ўзи босниялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган.

Таъкидланишича, Рим клуби Жеко жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлишига қарамай, агар у клубини ўзгартиришни истаса, таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.

Маълумот учун, 34 ёшли Жеко 2015 йилдан бери римликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. У Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 35 учрашув ўтказиб, 16 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Манба: дарё.уз
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *