Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан танштиришда давом этамиз.
“М-Ю” футболчиси нишонда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қанот ҳимоячиси Диогу Далот янги мавсумни бошқа жамоа сафида бошлаши мумкин.
“Миррор” нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи билан ПСЖ ва “Эвертон” клублари жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Париж клуби Далотни жамоани тарк этган Тома Мененинг ўрнини эгаллашини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Далот АПЛ учрашувларида атиги 68 дақиқа ҳаракат қилди ҳолос.
“Боруссия М”га ярим ҳимоячи керак
 
“Сампдория” ярим ҳимоячиси Карол Линетти фаолиятини Бундеслигада давом эттиришга яқин турибди.
ТМW нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли поляк билан “Боруссия М” жамоаси жиддий қизиқиб қолган ва унинг трансфери учун 9 миллион евродан воз кечмоқчи.
Футболчи ва “Сампдория” ўртасидаги шартнома келаси мавсумда ўз якунига етади. Шу боис, жамоа ўз футболчисини сотиб юборишга мажбур.
“Марсел” “Голливуд” билан алоқа чиқди
 
Францийанинг “Марсел” жамоаси бош мураббийи – Андреа Виллаш Боаш “Бавария” жамоасининг ёш футболчиси Микаел Кюизансни ўз жамоасида кўрмоқчи.
ТМW нашрининг маълум қилишича, “Марсел” 21 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда. Микаелнинг немис клуби билан шартномаси 2024-йилга қадар мўлжалланган.
Манбанинг маълум қилишича, “Бавария” ўз футболчсини қўйиб юборишга тайёр, фақат “Марсел”дан Кюизансга юз фоиз ўйин амалиёти тақдим этилишини талаб қилмоқда.
Траоре кетадими?

Англиянинг “Вулверҳемптон” клуби вингери Адама Траоре кейинги мавсумда бошқа клуб либосини кийиши мумкин.
“Даилй Маил”нинг маълум қилишича, “бўрилар” Адама борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман маълум қилган.
Испаниялик футболчининг клуб билан тузилган шартномаси 2023-йилга қадар мўлжалланган бўлиб, клуб унинг трансферидан 70 миллион фунт ишлаб олиш ниятида.
Погба қоладими?
 
“Манчестер Юнайтед” жамоаси Пол Погба борасида якуний қарорга келди.
“Даилй Стар” нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” ўз футболчисини жамоада сақлаб қолмоқчи ва у билан ўртадаги шартномани 2024-йилга қадар чўзишни режа қилган.
Манбанинг маълум қилишича, янги шартномада Погбанинг маоши ҳам 35 фоизга кўтарилади ва унга турли бонуслар тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ва клуб ўртасидаги шартома 2021-йилда ўз якунига етади. Агар, “қизил иблислар” шартномани узайтирмаса келаси мавсумда Погбани қўлдан чиқариб юборишлари ҳеч гап эмас.
175   
Добавить комментарий
Ваше имя: *