Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Автор: admin

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал баҳслари якунлангач, УEФА ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижасини эълон қилди.

Унга кўра ушбу номга “Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабри лойиқ кўрилди. Гнабри “Лион”га қарши беллашувда (3:0) дубл қайд этганди.
Серж бу йўлда қуйидаги даъвогарларни ортда қолдирди:
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхел ди Мария “Лейпциг”га қарши учрашувда (3:0) битта гол урди ва иккита голли узатма амалга оширди.
ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Лейпциг”га қарши ўйинда (3:0) битта голга ассистентлик қилди.
“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Лион”га қарши баҳсда 1 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *