Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моурино: «ПСЖ» ақлбовар қилмас харажатлари билан ҳалигача ЕЧЛни юта олмагани - муваффақияцизлик»

Моурино: «ПСЖ» ақлбовар қилмас харажатлари билан ҳалигача ЕЧЛни юта олмагани - муваффақияцизлик»

Автор: admin

«Тоттенҳем» бош мураббийи Жозе Моурино «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги натижалари ҳақида фикрларини билдирди.
«ПСЖ» ақлбовар қилмас харажатлари билан ҳалигача ЕЧЛни юта олмагани - муваффақияцизлик. Бу клуб сўнгги 5-6 йилдан буён катта харажатларга қўл уриб, топ-футболчилардан иборат ажойиб таркибга эга бўлганди. «ПСЖ» камида икки йил аввал совринга эга чиқиши керак эди. 
Тиаго Силва, Маркинос сингари футболчилар жамоада бир неча йиллардан буён тўп суриб келишмоқда. Златан Ибраҳимович, Кавани, Неймар, Мбаппе – ажойиб ҳужумчилар. 
Албатта, Чемпионлар лигасида зафар қучиш бу жамоанинг энг катта орзуси саналади. Айнан финалда юлдузлар ўз сўзларини айтишлари керак бўлади. «ПСЖ» жамоавий ўйин борасида бошқа дунё бўлмаса-да, жамоа ўйинчилари аниқ бизнинг сайёрамиздан эмас», - дея Моуринонинг сўзларини келтирмоқда ДАЗН.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ЕЧЛ финали 23 август куни Лиссабонда ўтказилади.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *