Goal24.uz » Европа жамоалари » Ловрен: «Рамосни атайин тирсагим билан урганман, қасос олиш мақсадида»

Ловрен: «Рамосни атайин тирсагим билан урганман, қасос олиш мақсадида»

Автор: admin

«Зенит» ҳимоячиси Деян Ловрен Хорватия – Испания (3:2) ўйинида рақиб ҳимоячиси Серхио Рамосни атайин тирсаги билан урганини тан олди.
«Рамосни атайин урдимми? Ҳа, бўлиши мумкин. Модрич Рамосга бўлган ғазабимдан тинчлантирмоқчи эди, аммо уни тирсагим билан атайин урдим. Шундан сўнг орамиз очиқ бўлди.
Рамосни ҳурмат қиламан, у жуда кўп совринларни қўлга киритган. Аммо қилиғини ҳазм қилолмайман. Футболчиларни атайин жароҳат етказувчиларни жиним суймайди. 
Бу мавзуни кўтармоқчи эмасман, аммо Рамос дўстимга атайин жароҳат етказди деб ҳисоблайман. Шу туфайли бу қасос учун қулай пайт эди», – деди Ловрен.
Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсумининг финалида Муҳаммад Салоҳга нисбатан қаттиққўллик билан ўйнаган, натижада у жароҳат олган эди. Якунда «Реал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, совринни қўлга киритди.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *