Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. ОКМК захирадан тушган ўйинчиларнинг голлари эвазига «Андижон»ни мағлуб этди

Суперлига. ОКМК захирадан тушган ўйинчиларнинг голлари эвазига «Андижон»ни мағлуб этди

Автор: admin

Ўзбекистон чемпионатининг 11-турида ОКМК «Андижон» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Ўйинда ҳисобни водийликлар очишганига қарамай, Миржалол Қосимов шогирдлари худди ўтган турда бўлгани каби 3та тўп киритишди. Эътиборлиси, олмалиқликлар сафида барча голларни захирадан майдонга тушганлар – Григалашвили, Турсунов ва Ватсадзе уришди.
Ғалабадан сўнг ОКМК очколарини 27тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Андижон» эса 6 очко билан 12-поғонада бормоқда.
Суперлига, 11-тур
Андижон — ОКМК 1:3
21 август, Тошкент, ТТЙМИ стадиони.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Тимур Галеев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Адҳамжон Эргашев
Голлар: Жамшид Ҳасанов (51, пеналти) – Элгужа Григалашвили (61), Санжар Турсунов (74), Мате Ватсадзе (79).
Андижон – 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов (27.Муҳаммад Йўлдошев, 78), 4.Фарҳод Мираҳматов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 9.Эммануел Аривачукву, 10.Артём Литвяков (23.Тимур Усмонов, 75), 11.Сирож Мелиев, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов, 88.Дмитро Зозуля.
ОКМК  — 32.Суҳроб Султонов,  2.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов, 23.Ёван Жокич, 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев, 61), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 56), 77.Арслонмират Аманов (17.Санжар Турсунов, 56), 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе), 8.Ҳожимат Эркинов (7.Элгужа Григалашвили, 57).
Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов (10), Арслонмират Аманов (47), Фарҳод Бекмуратов (82), Мате Ватсадзе (90).
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *