Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес ўрнига Ван де Бек

Суарес ўрнига Ван де Бек

Автор: admin

Бу рокировка амалга ошадими?
Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, "Барселона" раҳбарияти "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Донни Ван де Бекнинг агенти Гвидо Алберс билан келишувга эришган. Агент мижози учун 6 йиллик шартнома сўрамоқда.
Коронавирус туфайли юзага келган пандемия сабабли каталонияликлар молиявий инқирозга учради. Энди улар нидерландиялик истеъдоднинг нархини тушириш учун бу келишувга Луис Суаресни ҳам қўшмоқчи. Айниқса, уругвайлик форварднинг ўйини пасайганлиги, янги мураббий Куман унга қай даражада ишонч билдириши аниқ эмаслиги бу трансфернинг амалга ошиш имкониятини янада оширади.
Аввалроқ, Роналд Куман янги жамоасида терма жамоадаги бир нечта шогирдларини кўрмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *