Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Кокорин «Спартак»да бирорта ўйин ўтказмасдан «Рома»га кетиши мумкин

Кокорин «Спартак»да бирорта ўйин ўтказмасдан «Рома»га кетиши мумкин

Автор: admin

Италиянинг «Рома» клуби «Спартак»дан ҳужумчи Александр Кокоринни сотиб олиши мумкин.
Бу ҳақда россиялик шарҳловчи ва инсайдер Нобел Арустамян ёзди. 
«Биламан, бу имконсиздек туюлиши мумкин, аммо «Рома» Кокоринга бўлган қизиқишни йўқотмаган. Расмий таклиф юборилмади, аммо музокаралар бошланган. Яқин орада «Рома» футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф юборса ажаб эмас», — деб ёзди журналист.
Арустамяннинг таъкидлашича, «Рома» клуби яқинда америкалик тадбиркор Ден Фридкин томонидан 591 млн еврога сотиб олинганидан сўнг, Кокорин трансфери ҳақидаги гап-сўзлар пайдо бўлган.
Ҳужумчининг «Рома»га кетиши мумкинлигини «Спартак» раҳбарияти ҳам инкор қилмади. Бош директор Шамил Газизов бу ҳақдаги саволга жавоб берар экан, Кокорин билан «Европага трансфер қилиниши бўйича келишув борлигини» тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Кокорин 2020 йил август ойида «Зенит» билан шартномаси тугагани боис, эркин агент мақомида «Спартак» клубига ўтган эди. Ҳозирча у «қизил-оқлар» таркибида бирорта ўйинда майдонга тушмади. Бу унда жароҳат борлиги билан изоҳланмоқда.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *