Goal24.uz » Европа жамоалари » Гус Ҳиддинк профессионал клуби йўқ мамлакат миллий жамоасига бош мураббий бўлди

Гус Ҳиддинк профессионал клуби йўқ мамлакат миллий жамоасига бош мураббий бўлди

Автор: admin

Нидерландиялик машҳур мураббий Гус Ҳиддинк Кюрасао миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 
Фохспортс.нл сайтининг хабар беришича, Ҳиддинк ушбу мамлакат футбол федерацияси билан Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар шартнома имзолаган. Кариб денгизи жанубий қирғоқларида жойлашган Кюрасао оролидаги ушбу мамлакат Нидерландия қироллиги таркибида бўлса-да, 2011 йилдан ФИФАнинг тўлақонли аъзоси саналади.
Гус Ҳиддинк Кюрасао миллий жамоасидаги ишини 1 сентябр кунидан бошлаб, унинг олдига профессионал жамоа ва таркиб йиғиш вазифаси қўйилган. Кариб ҳавзасидаги орол жамоаси КОНКАКАФ таркибида ЖЧ-2022 саралаш босқичида иштирок этади. Қизиғи, бу мамлакатда профессионал жамоа йўқлиги боис, аксарият футболчилар Нидерландия чемпионати қуйи дивизионларида тўп суришади.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *