Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” сардори Ҳарри Магуайр полиция ходимига ҳужум қилганликда айбланиб ҳибсга олинди

“Манчестер Юнайтед” сардори Ҳарри Магуайр полиция ходимига ҳужум қилганликда айбланиб ҳибсга олинди

Автор: admin

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр Грециянинг Миконос оролида ҳибсга олинди.
Таъкидланишича, 20-августдан 21-августга ўтар кечаси футболчи маҳаллий барлардан бирининг ёнидаги жанжалда иштирок этган. Инглизлардан иборат икки гуруҳ бар ёнида торитишиб қолади ва воқеа жойига полиция етиб келади. Магуайр ва яна икки киши полициячиларни ҳақорат қилади, уларга жисмоний қаршилик кўрсатади. Ҳибсга олинганлар полиция бўлимида ҳам норозиликни давом эттиради ва улар қамаб қўйилади.
Миконос полициясининг баёнотига кўра, Магуайр ва унинг шерикларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, жисмоний шикаст етказиш, ҳақорат қилиш ва ходимга пора таклиф қилиш бандлари бўйича айблов эълон қилинган.
“Манчестер Юнайтед” вакиллари Магуайр билан бўлган воқеадан хабардор эканини таъкидлаган. Клуб 27 ёшли футболчи билан алоқада бўлиб турибди ва бу воқеа юзасидан Греция ҳукумати билан ҳамкорликда ишлайди.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *