Goal24.uz » Transfer » “Арсенал” 10 та футболчини трансферга қўяди

“Арсенал” 10 та футболчини трансферга қўяди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Ауар қимматлашмоқда

“Лион” клуб ярим ҳимоячиси Уссама Ауар борасида бир қарорга келди.
“Лъэқуипе”нинг маълум қилишича, “тақачилар” ўз футболчисининг трансфер қийматини 40 миллиондан 60 миллионга қадар кўтариб қўйганини расман эълон қилди.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу нарх “Ювентус” жамоасини тўлиқ қаноатлантиради ва Турин клуби ярим ҳимоячи учун асосий фоворит бўлиб турибди.
Сократис Италияда?!

Италиянинг “Наполи” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Сократис Папастатопулос билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
Бу ҳақида бир нечта Италия нашрлари маълум қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Наполи” грек футболчиси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи аллақачон клуб билан ўртадаги бир йиллик шартномани бекор қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
ПСЖ “тулкилар”ни “бой” қилмоқчи

Парижнинг ПСЖ жамоаси “Лестер” клуби ҳимоячиси Чаглар Суюнжу билан қизиқиб қолди.
Туркиянинг “Ажанасспор” нашрининг маълум қилишича, Париж клуби ЙEЧЛдан сўнг клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Тиаго Силванинг ўрнини айнан турк футболчиси билан тўлдирмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ Чагларни қўлга киритиш учун “Лестер”га 60 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Клуб келаси ҳафтадан бошлаб ушбу трансфер борасидаги музокараларга старт беради.
“Арсенал” 10 та футболчини трансферга қўяди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси тез орада бир йўла 10 та футболчини трансферга қўяди.
“Тҳе Тимес”нинг маълум қилишича, жамоа Артета томонидан қайта шакиллантириши муносабати билан «Арсенал» Холдинг, Чемберс, Сократис, Мустафиларни сотиб юборади. Бундан ташқари, Мейтленд-Нейилз ва Маттео Гендузи ҳам ушбу рўйхатдан ўрин эгаллаган. Шунингдек, жамоани яна 3 та футболчи тарк этишга даъвогар бўлиб турибди. Ҳозирча, қолган футболчиларнинг номи маълум эмас.
Манбанинг маълум қилишича, жамоа шу йўсинда футболчиларнинг маошидан тежаб қолишни ва келаси мавсумда ёшартирилган “Арсенал” билан иштирок этишни олдига мақсад қилиб қўйган.
Траоре кетса…

Англиянинг “Вулверҳемптон” клуби агар жамоани ёзда Адама Траоре тарк этса, унинг ўрнини Лукас Окампос билан тўлдирмоқчи.
“Бўрилар” ўз вингерини 70 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас. Агар испаниялик футболчига даъвогар пайдо бўлса, “Вулверҳемптон” ўйлаб ўтирмасдан музокараларга киришади.
“Даилй Стар”нинг маълум қилишича, жамоа Окампосни 35 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишни режа қилмоқда.
230   
Добавить комментарий
Ваше имя: *