Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Виллиан нима сабабдан «Арсенал»ни танлаганини айтди

Виллиан нима сабабдан «Арсенал»ни танлаганини айтди

Автор: admin

«Арсенал»нинг янги ўйинчиси Виллан клубнинг яқин келажакдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
«Мен 3 йиллик шартнома хоҳлаганимнинг сабабларидан бири вақтинчалик ўйинчи эмас, балки режанинг бир қисми бўлиш эди.
Артета билан суҳбатлашганимда нима учун унга 3 йилга керак эканлигимни тушунтирди. У «Арсенал»дан кетишимга қадар Чемпионлар Лигасини ютишни истайди. Бу – мен эшитишни хоҳлаган нарса.
«Челси»даги 7 йиллик фаолиятим давомида ЕЧЛдан ташқари ҳамма совринни ютдим. Умид қиламанки, бу трансфер орқали ўзимда йўқ кубокни ва яна бир бор АПЛ ғолиблигини  қўлга киритаман», – дея бразилияликнинг сўзларини келтиради Тҳе Сун.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчи «Челси»дан «тўпчилар» сафига эркин агент сифатида қўшилди ва 3 йиллик шартнома имзолади.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *