Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Финалда пеналтилар серияси бўлса, «Бавария»дан кимлар нуқтага яқинлашиши маълум

Финалда пеналтилар серияси бўлса, «Бавария»дан кимлар нуқтага яқинлашиши маълум

Автор: admin

«Бавария» «ПСЖ»га қарши Чемпионлар Лигаси финалига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Мюнхенликлар финалдаги эҳтимолий пеналтилар сериясини инобатга олиб, сўнгги машғулотда 11 метрлик зарбалар устида ишлашди. 
Билдънинг хабарига кўра, ҳужумчи Роберт Левандовски ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида биринчи бўлиб нуқтага яқинлашади. Шунингдек, яна бир ҳужумчи Томас Мюллер ҳам, албатта, 11 метрдан зарба беради.
Пеналти тепишга даъвогарлар қаторидан дарвозабон Мануел Ноер, яримҳимоячилар Иван Перишич, Леон Горетска, ҳимоячилар Ёзуа Киммих ва Давид Алаба ҳам ўрин олишган.
Маълумот учун, «ПСЖ» – «Бавария» ўйини 23 август куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *