Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Европа лигаси қаҳрамонларидан бири «Севиля» билан хайрлашди

Европа лигаси қаҳрамонларидан бири «Севиля» билан хайрлашди

Автор: admin

«Севиля» яримҳимоячиси Эвер Банега Европа лигасидаги чемпионлик билан якунланган финал ўйинидан кейин Андалусия клубини тарк этишини маълум қилди.

«Ўйинимда пасайиш юз бергандаёқ қаттиқ меҳнациз натижага эришиб бўлмаслигини Лопетеги менга уқтирганди. Айнан унинг шарофати билан иккинчи ёшлигимни ўтказгандек бўлдим. Энди Севиляга бош соврин билан хурсанд ҳолда қайтамиз. Бу ғалабамиз бутун шаҳарники.
Ҳаётимдаги энг муҳим ва жонажон клубимни тарк этаётган бўлсам-да, бахтлиман. Навбатдаги орзуимиз амалга ошгани учун жамоадошларимдан миннатдорман. Бирдамлигимиз ва қийин вазиятларни енгиб ўта олишимизни кўрсатаганимиз эвазига катта ғалабани қўлга киритдик», - дейди аргентиналик футболчи УEФА расмий сайтига.
Хавбек фаолиятини Саудия Арабистонининг «Аш-Шабаб» клубида давом эттиради. 32 ёшли яримҳимоячи араб клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан.
Маълумот учун, «Севиля» яримфиналда «МЮ» (2:1), финалда эса «Интер» устидан (3:2) ғалаба қозониб, 6 карра Европа лигаси ғолибига айланди.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *