Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Луис Суарес: «Барса»дан кетишим ҳақида ҳали ҳеч ким ўзимга гапиргани йўқ»

Луис Суарес: «Барса»дан кетишим ҳақида ҳали ҳеч ким ўзимга гапиргани йўқ»

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес клубдаги келажаги ҳақида Эл Паисъга интервю бериб, гап-сўзларга тўхталди.
«Клубда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ёзганда аввалроқ клуб президенти тилга олган аксарият номларни келтиришмоқда. Бироқ ҳали ҳеч ким менга кетишим борасида, буёғига жамоа менсиз ўйнаши ҳақида гапиргани йўқ. Агарда клубнинг шунақа режаси бўлса кимдир шу ҳақда мени ўзимга айтса яхши бўларди. 
Ҳар ҳолда 6 йилдан буён «Барселона»даман, бу давр – клуб нимани ўйлаётган бўлса ўзимга бемалол айтиши учун етарли муддат. Ҳозирча эса «Барса»да ўйнашда давом этмоқчиман. Аммо клуб мени керак эмас деб ҳисобласа, ҳеч қандай муаммосиз қарорни қабул қилувчилар билан гаплашиб оламан.
– Клубда қолишни истайсизми?
– Ҳа. Менга ишонишда давом этишса, жамоа фойдаси учун бор кучимни аямайман.
- Куман билан гаплашиб олдингизми?
- Йўқ ҳали», - дейди уругвайлик 33 ёшли форвард.
Маълумот учун, аввалроқ Луис Суаресга унинг собиқ клуби «Аякс» қизиқиш билдираётгани, футболчи учун Каталония клубига 15 миллион евро таклиф этгани ҳақида хабар тарқалганди.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *