Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Неймар «Олтин тўп» ҳақида: «Месси ва Роналду – бошқа сайёрадан. Совринни ютиш катта шараф бўларди»

Неймар «Олтин тўп» ҳақида: «Месси ва Роналду – бошқа сайёрадан. Совринни ютиш катта шараф бўларди»

Автор: admin

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар «Олтин тўп» учун кураш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Сўнгги 10 йилдан буён Месси ва Роналду «Олтин тўп» учун курашда яққол устунлик қилишди. Улар бошқа сайёрадан эди, гўё. Совринни қўлга киритиш катта шараф бўларди. Барчаси майдонда эришадиган натижаларимиз ва кўрсатадиган ўйинимга боғлиқ. Жамоам билан юксак марраларни забт эта олсак, вақти келиб шахсий совринлар ҳам насиб қилишига ишонаман.
Чемпионлар лигасидаги ғолиблик ҳар бир футболчи ҳаётидаги ўзгача бир воқеа ва улкан ютуқ бўларди. «ПСЖ» билан турнирда ғалаба қозонсак, тарих яратган бўламиз. Айнан шунинг учун ҳам мен бу клубга келганман», - дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда Даилй Стар.
Маълумот учун, ЕЧЛ финали доирасидаги «ПСЖ» - «Бавария» учрашуви 23 август куни Лиссабондаги «Да Луш» стадионида ўтади.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *