Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Мессини сотишга тайёр!

«Барселона» Мессини сотишга тайёр!

Автор: admin

«Барселона» бошқарув аъзолари ҳужумчи Лионел Мессини сотишга қарши эмас. Агар жиддий таклиф тушса, раҳбарияти аргентиналик футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, дея хабар тарқатди ЭСПН.

"Кўк-анорранглилар" Мессининг трансферидан тушадиган пулни Роналд Куман учун янги жамоани шакллантиришга сарфламоқчи. Шунингдек, бу орқали жамоа харажатларни қисқартиришни кўзламоқда.

Мессининг «Барселона» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг шартномасида бадал пули сифатида 700 миллион евро белгиланган.

Мавсум-2019/2020да Месси "Барселона" сафида барча мусобақалар доирасида 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урди ва 26та голга ассистентлик қилди.
Манба: футболҳд.ру
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *