Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барса" Эрик Гарсия учун 10 миллион эвро таклиф қилди ва ундан кўп тўламоқчи эмас

"Барса" Эрик Гарсия учун 10 миллион эвро таклиф қилди ва ундан кўп тўламоқчи эмас

Автор: admin

"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг трансфери устида ишламоқда.
"Кўк-анорранглилар" "шаҳарликлар"нинг испаниялик футболчиси учун 10 миллион эвро таклиф қилди. "Барселона" "Ман Сити"дан жавоб кутмоқда, Клуб 19 ёшли футболчи учун бундан ортиқ тўламоқчи эмас.
Англия клуби Гарсияни бундай нархга сотишдан бош тортган тақдирда, "Барса" 2021 йилда ҳимоячининг шартномаси якунланганда текинга ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Гарсия - "Барселона" тарбияланувчиси. У клуб тизимида 2006-2017 йиллар давомида тўп тепган. "Манчестер Сити" футболчи учун 2 миллион эвро атрофида тўлаган. Ўйинчининг ўзи ҳам "Барса"га қайтишни хоҳламоқда.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *