Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» Игуаин ва Хедира билан хайрлашди

«Ювентус» Игуаин ва Хедира билан хайрлашди

Автор: admin

«Ювентус» клуби аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин ва немис яримҳимоячиси Сами Хедира билан шартномани бекор қилди.
Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, бош мураббийи Андреа Пирло ёши катта футболчиларнинг хизматига эҳтиёж сезмаяпти, шу туфайли клуб уларга эркин агент мақомини берди.
Энди «Ювентус» 32 ёшли Игуаин ва 33 ёшли Хедирага 2021 йилгача мўлжалланган шартномаси муддатидан олдин бекор қилингани сабабли компенсация тўлаб беришига тўғри келади.
Ўтган мавсумда Игуаин барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган. Хедира ҳисобида 18та ўйинда 1та голли узатма бор.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *