Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессини сотиб олишга даъвогар клублар номи маълум қилинди

Мессини сотиб олишга даъвогар клублар номи маълум қилинди

Автор: admin

Францийанинг «Пари Сен-Жермен», Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари каталонлар ҳужумчисини сотиб олиш истагида.
«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини сотиб олишга даъвогар клублар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда Тҳе Сун.
Францийанинг «Пари Сен-Жермен», Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари каталонлар ҳужумчисини сотиб олиш истагида. Қайд этилишича, ПСЖ аргентиналик футболчи учун йирик миқдордаги маблағни таклиф этишга қодир, Италияда эса Месси Испаниядагига қараганда камроқ солиқ тўлайди ва бу ҳам футболчининг танловига таъсир кўрсатиши мумкин.
21 август куни «Барселона» раҳбарияти 33 ёшли Мессини сотиши мумкинлиги маълум қилинди. Шу билан бирга клуб Мессини олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзида тугайди.
Месси клубдаги вазиятдан анчадан буён норози. Жамоа бу йилги мавсумда совринсиз қолди.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *