Goal24.uz » Transfer » Куман кимни нишонга олди?

Куман кимни нишонга олди?

Автор: admin

Ушбу рукинимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Арсенал” трансферга жуда яқин
 
Лондоннинг “Арсенал” клуби тез орада “Лилл” ҳимоячиси Габриел Магаляеснинг трансферини расман эълон қилади.
“Тҳе Тимес”нинг маълум қилишича, Габриел Магаляес учун “конинирлар” 30 миллион сарф этишмоқда ва унга 5 йиллик шартнома таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда марказий ҳимоячи “Лига 1”нинг 24 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.
Куман кимни нишонга олди?

“Манчестер Сити” жамоаси ҳимоячиси Анхелинё Роналд Куманнинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
“Марcа” нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби нишонида шунингдек Мемфис Депай ва Жоржино Вейналдумлар турибди.
Манбанинг маълум қилишича, клуб аллақачон янги мураббийнинг талабларини қондириш борасида ишлар олиб бормоқда.
Ремзи қайтади?!

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Ремзи келаси мавсумни АПЛда бошлаши мумкин.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, уелслик футболчи билан “Нюкасл” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
“Ювентус” Ремзи борасида исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлигини ўтган ҳафтада расман эълон қилди.
Эрик Гарсия “Барселона”да?!

Каталония супер клуби “Манчестер Сити”нинг ёш ва иқтидорли марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия билан шартнома имзолаш ниятида.
“МEW” нашрининг маълум қилишича, “Барса” 19 ёшли футболчининг трансфери учун “Сити”га 10 миллион евро таклиф қилмоқда.
Агар томонлар келишувга эриша олмаса, Гарся келаси мавсумда эркин агент сифатида Каталония клубига ўтиб кетиши мумкин. Испан футболчиси аллақачон “Барселона” билан шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.
“М-Ю”га Коста керак эмас!

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Костанинг трансферидан воз кечди.
“Манчестер Эвенинг неwс” нашри берган маълумотларга қараганда, жамоа бразилиялик футболчининг трансфери учун 27 миллион евро сарф этишни истамаяпти. Шу сабабли, бор эътиборини “Бормунт” вингери Дъвид Бруксга қаратмоқчи.
“Олчалар” ўз футболчиснинг трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни ният қилган. “Қизил иблислар” эса, бу суммани 30 миллионга қадар камайтирмоқчи.
192   
Добавить комментарий
Ваше имя: *