Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Флик: «ПСЖ»нинг ҳимояси худди ҳужумидек ишлайди»

Флик: «ПСЖ»нинг ҳимояси худди ҳужумидек ишлайди»

Автор: admin

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз энг яхши ўйинимизни ўтказамиз, энг зўр футболимизни ўйнаймиз. Агар буни уддалай олсак, 100% куч билан ўйнасак, бу беллашувда ғалаба қозона оламиз.
«ПСЖ» ЕЧЛда атиги 5та тўп ўтказиб юборди, бу – турнирдаги энг яхши кўрсаткич. Бу шуни англатадики, уларнинг ҳимояси ҳужуми билан бир хил ишлайди.
Бизда ўйин режаси бор. Умид қиламанки, уни амалга оширамиз», – дея Фликнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Маълумот ўрнида, «ПСЖ» – «Бавария» ўйини бугун, 23 август куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *