Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Фигу Мессининг «Барселона»дан «Реал»га ўтиши эҳтимолини баҳолади

Фигу Мессининг «Барселона»дан «Реал»га ўтиши эҳтимолини баҳолади

Автор: admin

Собиқ яримҳимоячи Луиш Фигу «Барселона» сардори Лионел Мессининг «Реал»га ўтиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Месси мен каби «Барселона»дан «Реал»га ўтиши мумкинми? Бу йил ҳеч бир клуб Леонинг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлай олмайди. Ҳозир трансфер бозорида кўп нарса содир бўлмаяпти. 
Менимча, ҳар қандай клуб учун Мессининг товон пулини тўлаб, шартнома имзолаш имконсиз. Ўйлайманки, биз бундан 20 йил олдин содир бўлган воқеага ўхшаш ҳолатни кўрмаймиз», – дея Фигунинг сўзларини келтиради АС.

Маълумот учун, португалиялик собиқ футболчи 2000 йили «Барселона»дан «Реал»га ўтган ва каталониялик мухлисларнинг ғазабига дучор бўлган.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *