Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Пирлога «Барселона» футболчиси керак

Пирлога «Барселона» футболчиси керак

Автор: admin

«Ювентус» яримҳимоячи Артуро Видални жамоага қайтармоқчи, деб ёзади Даилй Маил.

Манбага кўра, «Барселона»нинг чилилик футболчисига Турин клубининг янги бош мураббийи Андре Пирло қизиқмоқда. Хабар қилинишича, 33 ёшли хавбекнинг ўзи ҳам «Ювентус»га қайтмоқчи. У 2011-2015 йилларда «кекса синора» сафида Пирло билан бирга ўйнаган.
Видал «Барселона»га 2018 йили ўтган. У жамоа билан Испания чемпионати ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Яримҳимоячи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *