Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Тухел: «Бавария» финалларга одатланган, аммо бу ҳал қилувчи устунлик эмас»

Тухел: «Бавария» финалларга одатланган, аммо бу ҳал қилувчи устунлик эмас»

Автор: admin

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухел Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳозир «Бавария» ажойиб формада. Бу – ғалабага ўч ёшларга эга турнирнинг тажрибали жамоаси. Чемпионлар Лигаси ғолиби Кейлор Навас билан кўп суҳбатлашаман. Шунингдек, бизда ушбу унвонни қўлга киритган Анхел Ди Мария ва Неймар ҳам бор. 
«Бавария»нинг кичик устунлиги шундаки, улар бу каби финалда рақобатлашишга одатланган. Аммо бу ҳал қилувчи устунлик эмас», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Маълумот учун, «ПСЖ» – «Бавария» ўйини бугун, 23 август куни Лиссабондаги Эштадиу да Луш стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *