Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Криштиану Роналду Манчестер шаҳрида 27 млн фунтлик меҳмонхона қуради

Криштиану Роналду Манчестер шаҳрида 27 млн фунтлик меҳмонхона қуради

Автор: admin

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг меҳмонхоналари сони яна биттага кўпаяди.
Футболчи 2023-йилда Пестана компанияси билан ҳамкорликда Манчестер шаҳрида 11 қаватдан иборат тўрт юлдузли CР7 Пестана меҳмонхонасини очади.
Шаҳар марказидаги қурилиш Роналду ва унинг ҳамкорларига 27 миллион фунтга тушади. Лойиҳа ҳужжатлари маҳаллий ҳокимиятга тақдим этилган.
Меҳмонхонада 151 та номер, спортзалга эга бўлади, шунингдек, том қисмида кафе ва бар барпо этилади.
CР7 Пестана меҳмонхоналари Лиссабон, Мадрид ва бошқа шаҳарларда мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Манчестер шаҳрида собиқ футболчилар томонидан очилган меҳмонхона фаолият юритади. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчилари Раян Гиггз, Никки Батт, Пол Скоулз ва ака-ука Невиллар 2015-йилда Ҳотел Футбол меҳмонхонасини очганди.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *