Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе: «Тухел юлдузларни бошқара олмаслигини айтишганди, аммо «ПСЖ» энг яхши мавсумини ўтказди»

Мбаппе: «Тухел юлдузларни бошқара олмаслигини айтишганди, аммо «ПСЖ» энг яхши мавсумини ўтказди»

Автор: admin

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан жамоа устози Томас Тухелни мақтаб ўтди.
«Футболчилар мураббийни қўллаб-қувватлашади. Кўп гапларни эшитдим. Масалан, у кийиниш хонасида етакчи эмаслиги, юлдузларни бошқаришни билмаслигини... Аммо у билан клуб ўз тарихидаги энг яхши мавсумини ўтказди. Барча совринларни ютдик, Чемпионлар Лигаси финалидамиз. 
У барчасини тўғрилай олди. Албатта, турли муаммолар ҳам бор эди, лекин бу дунёдаги барча мураббийларда бўлиши мумкин. У – ҳақиқатан ҳам биз ишонадиган мутахассис», – деб Мбаппенинг сўзларини келтиради РМC Спорт.
«ПСЖ» – «Бавария» ўйини бугун, 23 август куни Лиссабондаги Эштадиу да Луш стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *