Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: «Челси» «Лестер» ҳимоячисини қўлга киритди

Манба: «Челси» «Лестер» ҳимоячисини қўлга киритди

Автор: admin

«Челси» клуби «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуеллнинг трансферини ҳал қилди. Бу ҳақда инсайдер Николо Шира твиттер орқали хабар тарқатди.

23 ёшли футболчи лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Аввалроқ Шира трансфер суммаси 52 млн. еврога тенг бўлиши ҳақида ёзган эди.

Бундан ташқари, «Челси» «Баер» ярим ҳимоячиси Кай Хаверснинг трансферига ўз эътиборини қаратмоқчи. "Кўклар" ушбу футболчи учун таклифни 80-90 млн. еврога кўтаришмоқчи. «Баер» дастлаб ўз футболчиси учун 100 млн евро сўраган эди. Аммо футболчи «Челси» ўтиш истагини билдирса, нарх тушиши мумкин.
Манба: бомбардир.ру
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *