Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Финалдаги мағлубиятдан кейин “Интер” зудлик билан 2 футболчини сотиб олмоқчи

Финалдаги мағлубиятдан кейин “Интер” зудлик билан 2 футболчини сотиб олмоқчи

Автор: admin

Бу трансферлар жамоани кучайтириши аниқ.
Яқиндагина УEФА Эвропа Лигаси финалида мағлуб бўлган “Интер” ўз таркибига иккита истеъдодли футболчини қўшиб олмоқчи. Сандро Тонали ҳамда Эмерсон миланликлар рўйхатидан ўрин олган.
“Cорриере делло Спорт” нашрининг хабарига кўра, “неррадзурилар” “Брешиа” футболчиси Тоналига 35 млн, “Челси” ҳимоячиси Эмерсон учун 40 млн эвродан воз кечишга тайёр. Раҳбарият бу ўйинчилар жамоа кейинги мавсум Скудетто учун кураш олиб бориши йўлида муҳим ўрин тутишига ишонмоқда.
Ҳозирча Эмерсон трансфери миланликлар учун осонроқ туюлмоқда. Чунки унга Тонали каби бир неча клублардан жиддий қизиқишлар йўқ.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *