Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Манба: Шомуродов ҳамон «Гент»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди

Манба: Шомуродов ҳамон «Гент»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди

Автор: admin

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамон Белгиянинг «Гент» клуби учун асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда «Воетбал Белгие» нашри ёзмоқда.
Манбада айтилишича, Белгия чемпионатини муваффақияциз бошлаган «Гент» ҳамон Шомуродовни қўлга киритишни истамоқда. Шунингдек, «Гент» Туркия миллий жамоаси дарвозабони Синан Болатни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ «Гент» Шомуродов учун «Ростов»га 5 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди.
«Гент» Белгия чемпионатининг ортда қолган учта ўйинида ҳам мағлуб бўлди ва бу вақт давомида атиги иккита гол урди. Жамоа ҳужум чизиғини айнан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *