Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Ростов» Элдор Шомуродов учун янги рақобатчини таклиф қилди

«Ростов» Элдор Шомуродов учун янги рақобатчини таклиф қилди

Автор: admin

«Ростов» яримҳимоячиси Ивелин Попов фаолиятини «Сочи»да давом эттиради, сочиликлар ҳужумчиси Дмитрий Полоз эса «Ростов» сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Полоз аввал ҳам ростовликлар сафида тўп сурган. У 2012 йилда «Локомотив»дан «Ростов»га ўтиб, 151 ўйинда 29та гол ва 22та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Россиялик 29 ёшли форвард «Ростов» сафида 99-рақам остида тўп суриб, ҳужум чизиғида Элдор Шомуродовга рақобатчига айланади. Дмитрий жорий мавсумда 3 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.
«Ростов» яримҳимоячиси Ивелин Попов эса «Сочи»га йўл олди. Болгариялик футболчи «Ростов» сафига 2019 йилда келиб, 44 ўйинда 9та голга муаллифлик қилганди.
Маълумот учун, «Ростов» Россия Премер-лигаси 4-тури доирасида бугун, 23 август куни «Уфа» меҳмони бўлади.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *