Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе: «Ноер – футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонлардан бири, «Бавария» эса фаворит»

Мбаппе: «Ноер – футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонлардан бири, «Бавария» эса фаворит»

Автор: admin

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси финали доирасидаги «Бавария»га қарши ўйин олдидан мюнхенликлар дарвозабони ҳақида тўхталди.
«Ноер – футбол тарихидаги энг буюк дарвозабонлардан бири. Айнан унга ўхшаган дарвозабонларга қарши тўп суришни доим истаганман. Энг яхши бўлишни мақсад қилган футболчи айнан Ноерга ўхшаган дарвозабонларга қарши ўйнаши керак. Биз фаворитга қарши майдонга тушамиз. Кўрсатмаларни аниқ бажариб, энг аввало ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак», - дея Мбаппенинг сўзларини келтирмоқда УEФА расмий сайти.
Маълумот учун, «Пари Сен-Жермен» — «Бавария» финал учрашуви бугун, 23 август куни ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *