Goal24.uz » Европа жамоалари » Уейн Руни: «Бизни ҳужумкор очиқ футбол кутиб турибди, «ПСЖ» ютишини тахмин қилаяпман»

Уейн Руни: «Бизни ҳужумкор очиқ футбол кутиб турибди, «ПСЖ» ютишини тахмин қилаяпман»

Автор: admin

Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Уейн Руни Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бавария»нинг устунлиги шундаки, жамоа таркибининг аксар қисми аллақачон Чемпионлар лигаси финалида ўйнашга улгурган ва улар финалдаги руҳий босимга дош бера олишади. Аммо шунга қарамай, менда шундай ҳиссиёт борки «ПСЖ» ютишини тахмин қилаяпман.
Бизни ҳужумкор очиқ футбол кутиб турибди. Ҳар ҳолда ҳужумда жуда яхши ўйин намойиш эта оладиган икки жамоа учрашмоқда. Икки томон ҳам бир-бирининг ҳимоясида муаммолар ярата олади. Бизни отишма томошаси кутиб тургандек. 
Фикримча, Неймар, Килиан Мбаппе ва Анхел Ди Мария «Бавария»нинг ҳимоя чизиғи анча олдинроқ ўйнашидан фойдалана олади. Уларда имконият бўлади ва бу жамоа «Лион»дан фарқли равишда вазиятларни голга айлантиришига ишониш мумкин.
«ПСЖ»нинг таркиби нисбатан барқарор. Париж клуби ҳимояда ҳам «Бавария»дан кўра ишончлироқ ҳаракат қилади. Немис жамоаси прессинг қилишда анча кучли. Аммо бу иш бериши учун ҳимоячилар тўртлиги майдон марказига яқин тўп суриши талаб этилади. Бу эса «ПСЖ»нинг тезкор футболчиларига кенг майдонни қолдиради», - дея ёзади Руни Тҳе Тимесъдаги колонкаси.
Маълумот учун, «ПСЖ» - «Бавария» финал баҳси бугун, 23 август куни соат 23:59да бошланади.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *