Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » РПЛ. «Спартак» «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришиб, 3-ўринга чиқиб олди

РПЛ. «Спартак» «Локомотив» устидан иродали ғалабага эришиб, 3-ўринга чиқиб олди

Автор: admin

Россия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Спартак» ўз майдонида «Локомотив» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Серкейранинг голига мезбонлардан Ларссон ва Соболев жавоб беришди. «Спартак» сафида ўзбекистонлик Остон Ўрунов захирада қолдирилди.
Ғалабадан сўнг «Спартак» очколарини 8тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. «Локомотив» эса 7 очко билан 4-поғонага тушиб кетди.
РПЛ, 4-тур
Спартак – Локомотив 2:1
23 август, «Откритие Арена»
Голлар: Ларссон (53), Соболев (81) – Серкейра (10).
Спартак – Максименко, Жиго, Жикия, Маслов, Айртон, Зобнин, Крал, Умяров (Ешенко, 90+2), Бакаев (Глушенков, 79), Ларссон (Тил, 90+2), Понсе (Соболев, 59). 
Локомотив – Гилерме, Рибус, Чорлука, Серкейра, Игнатев, Миранчук, Миранчук (Рибчинский 36, Лисакович 85), Крыховяк, Баринов (Магкеев, 18), Эдер (Камано, 84), Смолов (Жемалетдинов, 85).
Огоҳлантиришлар: Баринов (7), Рибус (42), Криховяк (44), Чорлука (69), Рибчинский (80), Умяров (86).
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *