Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барса» президентлигига номзод клубга Клоппни олиб келмоқчи

«Барса» президентлигига номзод клубга Клоппни олиб келмоқчи

Автор: admin

"Барселона" президентлигига номзод Жорди Фарре "кўк-анорранглилар" бош мураббийи лавозимига Роналд Куманнинг тайинланиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Куманнинг тайинланиши — тўғри қарорми?
— Ҳа, Куман — "Барселона" афсонаси эканини инобатга олганда, яхши қарор. Унинг характерини инобатга олганда, у ҳозирда жамоага керакли инсон. Унга омад тилайман. Чунки унинг олдида мураккаб вазифа турибди.

— Сизнинг мураббийингиз ҳам Куманми?
— Агар Куман яхши ишласа, албатта жамоани бошқаришда давом этади. Лекин бизда ҳам режа бор. Биз Юрген Клопп билан бир неча марта алоқага чиқдик. Чунки, назаримизда "Барса"га шундай мураббий керак", — деди Жорди Фарре.
Манба: уа-футбол.cом
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *