Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Юве” “Аталанта” футболчисини нишонга олди

Туриннинг “Ювентус” клуби “Аталанта” ҳужумчиси Дуван Сапатани ўз таркибига қўшиб олиш илинжида.
“Ле Газзета Делла Спорт” нашри берган маълумотларга қараганда, “зебралар” Сапата учун расман “Аталанта”га 30 миллион евро таклиф қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Аталанта” ўз ҳужумчисини 55 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
“Астон Вилла”дан рекорд

Англиянинг “Астон Вилла” клуби “Селтик” ҳужумчиси Одсон Эдуар учун 30 миллион евро сарф этмоқчи.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, ҳужумчи клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.
Ўтган мавсумда Шотландия чемпионатида 28 та гол киритган ҳужумчи билан бир нечта АПЛ клублари қизиқиб қолган. “Астон Вилла”дан ташқари, “Лестер” ва “Кристал Пелас” жамоалари ҳам Эдуар учун даъвогарлик қилмоқда.
Ян Облак қоладими?

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак Лондоннинг “Челси” клубида кўриниш бериши мумкин.
Испания нашрларининг маълум қилишича, киппер “Атлетико”нинг келажагига шубҳа билан боқмоқда ва бошқа клубга ўтишга қарши эмас.
“Марcа” нашрининг маълум қилишича, дарвозабоннинг тавон пулини фақат “Челси” ёки ПСЖ жамоаларидан бири тўлашга қодир.
Эслатиб ўтамиз, Ян Облакни қўлга киритишни истаган клуб, Мадрид жамоасига 100 миллион евро тўлаши лозим.
Калехон ортга қайтмоқда

Италиянинг “Наполи” клубида 7 йил давомида муваффақиятли ҳаракат қилган Хосе Калехон фаолиятини Испанияда давом этиради.
“Мундо Депортиво”нинг маълум қилишича, эркин агентга айланган футболчи “Виляреал” билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Манбанинг маълум қилишича, Хосе янги жамоаси билан 2+1 кўринишидаги шартномага имзо чекади.
Рейна ҳали якунламади!

Испаниялик таниқли дарвозабон Пепе Рейна ўз фаолиятини Римнинг “Ласио” жамоасида давом этирмоқчи.
Айни дамда, Рейнанинг трансфер ҳуқуқлари “Милан” жамоасига қарашли бўлиб, ортда қолган мавсумни испаниялик дарвозабон “Астон Вилла”да ўтказди. Айнан унинг ишончли ўйинлари сабабли, жамоа АПЛда жон сақлаб қолишни уддалади.
“Cалcиомерcато” нашри берган маълумотларга қараганда, Рейна аллақачон Рим клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган.
245   
Добавить комментарий
Ваше имя: *