Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моуринё «Тоттенхем» трансфер бозоридаги ишидан қониқиш ҳосил қилмоқда

Моуринё «Тоттенхем» трансфер бозоридаги ишидан қониқиш ҳосил қилмоқда

Автор: admin

«Тоттенхем» бош мураббийи Жозе Моуринё «Тоттенхем»нинг ёзги трансфер бозоридаги ишидан қониқиш ҳосил қилмоқда. "Шпорлар" ёзда Пер-Эмил Хойберг ва Жо Харт билан шартнома имзолашди.

«Клуб трансферларни амалга ошириш учун жуда ақлли вақтни топди. Бу Пер учун шартномасининг охирги йили эди. Унинг жамоаси музокара нуқтаи назаридан мураккаб аҳволда эди. Жаноб Леви эса бизга шундай ўйинчини олиб бериб, ажойиб ишни амалга оширди.

Ўйлашимча, раҳбарият ўз ишини ажойиб даражада уддалади. Чунки улар жамоанинг кучли бўлишини исташмоқда. Энди сафимизда Харт ҳам бор. У терма жамоа сафида 75та ўйинда майдонга тушган. У катта тажрибага эга.

«Тоттенхем» сафида яхши дарвозабонлар бор. Бу борада хотиржам ухлашингиз мумкин. Чунки энди ҳар қандай жароҳат ёки муаммони ҳал қилишимиз мумкин. Боиси, ихтиёримизда 3 нафар яхши дарвозабон мавжуд», — деди Моуринё.
Манба: спорт.уа
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *