Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Тухел: «Мессини «ПСЖ»да кўришдан хурсанд бўламиз»

Тухел: «Мессини «ПСЖ»да кўришдан хурсанд бўламиз»

Автор: admin

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухел «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг Париж клубига ўтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
«Албатта, Мессини «ПСЖ»да кўришдан хурсанд бўламиз. Қайси мураббий «Месси керакмас» деб айта олади. Аммо у фаолиятини «Барселона»да якунлайди, деб ўйлайман. У – жаноб «Барселона». 
Кўп ўйинчиларни йўқотдик. Энди жамоани тўлдириш учун трансфер ойнасидан унумли фойдаланишимиз керак. Янги мавсум танаффусларсиз жуда қийин бўлади. Биз кучли жамоа яратишимиз керак», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради БТ Спорт.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ЭЧЛ чоракфиналидан ўрин олган «Бавария»га (2:8) қарши баҳсдан сўнг «Барселона»ни тарк этиш истагини билдирганди.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *