Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барса» клубдан кетмоқчи бўлаётган Месси учун ақлбовар қилмас шарт қўйди

«Барса» клубдан кетмоқчи бўлаётган Месси учун ақлбовар қилмас шарт қўйди

Автор: admin

«Барселона» клубдан кетишни ўйлаётган Лионел Мессини ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоада олиб қолишга уринмоқда. 
Мундо Депортивўнинг ёзишича, клуб президенти Жозеп Бартомеу ва директорлар кенгаши Мессини сотиш вариантини кескин рад этмоқда. Аргентиналик футболчи ўзини трансферга қўйиш борасида клубга сўров жўнатган тақдирда ҳам, «Барселона» Месси учун ақлбовар қилмас қиймат - 700 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга рози бўладиган клубга голеадорини қўйиб юбормоқчи. 
Клуб раҳбарияти ва янги мураббийлар штаби 33 ёшли Мессини жамоанинг асосий етакчиси сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари, клуб Лионел билан боғлиқ йирик ҳомийлик шартномаларини қўлдан чиқармоқчи эмас. 
Аввалроқ, «Барселона» етакчиси клуб бош мураббийи Роналд Куман билан учрашув ўтказгани ва унда Месси янги мураббийга клубдан кетиш истагани маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 
Эслатиб ўтамиз, Мессига «ПСЖ», «Интер» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилинганди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *