Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Қўқон-1912» 90-дақиқада гол уриб, «Водий дербиси»да ғалаба қозонди

Суперлига. «Қўқон-1912» 90-дақиқада гол уриб, «Водий дербиси»да ғалаба қозонди

Автор: admin

Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» ва «Андижон» жамоалари ўртасидаги «Водий дербиси»да Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг қўли баланд келди. Биринчи бўлимда Иван Ёсович ҳисобни очди, иккинчи тайм ўрталарида андижонликлардан Жамшид Ҳасанов пеналтидан ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса Мурод Холмуҳаммедов ҳам пеналтидан унумли фойдаланди ва қўқонликларга 3 очко келтирди.
Ғалабадан сўнг «Қўқон-1912» очколарини 22тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. «Андижон» эса 6 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига, 12-тур
Қўқон-1912 – Андижон 2:1
24 август, «Жар» стадиони
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Олим Абдувосилов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов.
Голлар: Иван Ёсович (17), Мурод Холмуҳаммедов (90, пеналти) – Жамшид Ҳасанов (64, пеналти).
Қўқон-1912 – 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобур Акбаров, 9.Сухроб Бердиев, 14.Аваз Маматхўжаев (70.Мурод Ҳолмухаммедов, 75), 15.Ойбек Рустамов, 19.Хамидилло Абдухамидов (7.Шохназар Норбеков, 57), 22.Мухаммаданас Ҳасанов (13.Сардор Азимов, 75), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Ёсович, 69.Филипп Раеватс (10.Қувондиқ Рўзиев, 46), 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 57).
Андижон – 16.Элдор Адҳамов, 22.Усмонали Исмоналиев, 3.Азамат Исроилов, 9.Эммануел Аривачукву, 4.Фарҳод Мираҳматов, 11.Сирож Мелиев,6.Бахтиёр Қосимов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Артём Литвяков, 23.Тимур Усманов (80.Шахбоз Жумабоев, 73). 
Огоҳлантиришлар: Сирож Мелиев (8), Усмонали Исмоналиев (30), Бобур Акбаров (33), Якуба Бамба (50).
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *